Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
БОЛАЛАР КУНИГА МУНОСИБ ТУҲФА
2020-06-01 17:57:56 166
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни 70 йилдирки, бутун дунёда байрам сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. Ҳар йили ёз фаслининг илк куни боғу хиёбонлар, театр ва музейлар, концерт заллари кичкинтойлар билан гавжум бўларди. Спорт мусобақалари, турли қизиқарли викториналар янада авж оларди. Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни ҳозиргидек тарзда нишонланиши ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмаган эди.
Байрам муносабати билан Қўштепа тумани ҳокимлиги ва Ўзбекистон ХДП туман кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамкорликда марказий шифохонага бемор болажонларни табриклаш мақсадида ташриф буюрдилар.
Марказий шифохонада 39 ўринли болалар бўлими, 10 ўринли шошилинч педиатрия бўлими ва 11 ўринли чақалоқлар патологияси мавжуд бўлиб, хозирги кунда бу бўлимларда ўпка зотилжами, ўткир респиратор касалликлари, фарингит ва лорингит билан касалланган 55 нафар бемор болажонлар даволанмоқда.
Бугунги хайрия тадбири карантин қоидаларига қаътий амал қилган холда ўтказилиб, шифохонадаги бемор болажонларга қувонч улашиш мақсадида уларга эсдалик совғалари улашилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати