Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“САХОВАТ ВА КЎМАК” – ИНСОНПАРВАРЛИК НАМУНАСИ
2020-05-16 20:48:39 209
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида Қўштепа туманида самарали ишлар амалга оширилмоқда. Туманда ҳозирги пандемия шароитида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Маҳаллаларда вақтинча ишламаётган ва ёрдамга муҳтож оилалар аниқланиб, уларни манзилли асосда озиқ-овқат ва эҳтиёж учун зарур бўлган бошқа маҳсулотлар билан таъминлаш кўлами янада кенгайтирилиб, шундай ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламининг яшаш шароитларини яхшилашга амалий ёрдам кўрсатилмоқда.
Бугун туман ҳокими И. Новиковнинг ташаббуси билан “Маҳалла” хайрия жамоад фонди ҳузурида ташкил этилган “Саховат ва кўмак умумхалқ харакати жамғармаси” маркази томонидан секторлар кесимида 22 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги 51 та эҳтиёжманд оилаларнинг ҳолидан хабар олинди. Уларга ун, ёғ, гуруч, гўшт, макарон, тухум, шакар, картошка каби 12 турдаги маҳсулотлар тўплами тарқатилди.
Туман ҳокими И. Новиков 1 сектор ҳудудидаги Қайрағоч, Йўлдошобод, Оқтепа, Ғиштмон, Истиқбол маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, карантин туфайли ишсиз қолган, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг хонадонларида бўлди. Уларни қийнаётган муаммоларни ўрганиб, ёрдам бериш чораларини кўриш билан бирга, уларга 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари жамламасини тарқатди. Шунингдек, муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларида соҳа мутасаддиларига тегишли топшириқлар берилди. Карантин сабаб вақтинча ишсиз қолган ва ҳеч қаерда ишламайдиган фуқароларга туман ҳокими томонидан ишга жойлашга кўмаклашилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати