Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
БАРЧА ОИЛА БАХТЛИ БЎЛСИН!
2020-05-15 17:19:44 244
Дунёда байрамлар кўп, лекин улар орасида шундай кун борки, у барчамиз учун энг азиз ва мўътабар бўлган оила қўрғонимизни нишонлаш кунидир.
Оила инсон учун муқаддас ва улуғ даргоҳдир. Инсон ана шу даргоҳда туғилади, ўсади, унади, вояга етади. Оилани мамлакатнинг кичик бир мўътабар парчаси, деб қиёслаш мумкин.
Жаҳон халқлари каби Ўзбекистонда ҳам 15-май - Халқаро Оила куни байрам сифатида нишонланади. БМТ Бош Ассамблеясининг 1993 йил 20 сентябрида бўлиб ўтган йиғилишида 1994 йилдан бошлаб, ҳар йили 15 май кунини Халқаро Оила куни сифатида нишонлашга қарор қилинган. Мақсад - башарият диққатини инсон ўз умрини ўтказадиган, ўз орзу-умидлари, бахту саодати топадиган маскан - оила мустаҳкам бўлишига қаратишдир.
Бу йилги Халқаро Оила куни Қўштепа туманида ўзгача руҳда бўлиб ўтди. Коронавирус пандемияси сабаб ушбу байрам туманимиздаги барча маҳалла фуқаролар йиғинида ноанъанавий тарзда ўтказилди. Йиғин бинолари байрамона безатилди. Эрталаб радиоузел орқали давлат мадҳияси янгради. Ундан сўнг маҳалла фуқаролар йиғинининг масъуллари ва фаоллари томонидан радиоузел орқали табрик йўлланди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати