Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
КУМУШ ТОЛА ИЖОДКОРЛАРИ
2020-05-14 13:44:58 226
Пилла – 2020
Қўштепа туманида биринчилардан бўлиб Хўжақишлоқ маҳалласидаги пиллакорлар “кумуш тола” хомашёсини теришни бошлади.
Коронавирус пандемияси тарқалишини олдини олиш мақсадида жорий этилган карантин қоидаларига туманда тўлалигича амал қилинган ҳолда мўл пилла ҳосили етиштириш учун барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилди.
Тумандаги илғор пиллакорлар ҳосил йиғишни аллақачон бошлаб юборди. Жумладан, “Хўжақишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Латифахон Юлдашева оила аъзолари билан бирга берилган икки қути ипак қурти парваришини оби-тобида ва шубҳасиз, карантин талаб ва қоидаларига тўла амал қилган ҳолда парваришлаб, давлатга 200 килогарамм пилла топширдилар.
Яна бир илғор пиллакорлардан бири Гулчехрахон Хакимовалар оиласи ҳам “кумуш тола”ларни териб олдилар. Пиллакорлар 30 грамм ипак қурти парваришлаб, 150 килограмм пилла хомашёсини давлатга топширдилар.
Қўштепалик пиллакорлар жорий мавсумда туман бўйича 102 тоннадан зиёд қимматбаҳо хомашё етиштириш мақсадида астойдил меҳнат қилмоқдалар. Туман пилла хирмонига йилнинг илк ҳосилининг дастлабки намуналари кела бошлади. Умид қиламизки, “кумуш тола” ижодкорлари ўз олдиларига қўйган режаларини ортиғи билан уддалайдилар.
Хирмонингизга барака, қадри ва қадди баланд Қўштепалик пиллакорлар!
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати