Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 37 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҒАЛАБА МУБОРАК ОЙЖАҲОН!

×

 2020-05-08 13:47:19    252

PDF юклаш
Чоп этиш


 «Она тили — миллат ғурури» шиори остида ўтказилаётган иншолар танловининг навбатдаги ғолиблари аниқланди.

          Жорий йилнинг 5 май куни вилоят Халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида навбатдаги иншолар танлови ўтказилди. Жумладан мазкур иншолар танловига, туманимиздаги мактабларнинг ўқувчилари ҳам жалб қилинди. Танловда, таълим ўзбек тилида ўқитиладиган синфларда она тилидан, 9-синфлар учун «Туркий тиллар оиласи ва ўзбек тили» мавзусида, 10-синфлар учун  «Ўзбек тилининг бойиш манбалари» мавзусида, 11-синфлар учун  «Маҳмуд Қошғарий – илк тилшунос олим» мавзулари танлаб олинди.

           Ўтказилган иншолар танловида, ҳакамлар ҳайъати қарори билан
10-синфлар ўртасида, Қўштепа туманидаги 2-ИДУМнинг 10-синф ўқувчиси Ойжаҳон Мўсинжонова Фарғона вилояти умумтаълим мактаблари ўртасида фахрли 2-ўринни  эгаллади.

Туман ҳокимлиги ва туман Халқ таълими бўлими томонидан,  Ойжаҳон Мўсинжоновага ҳамда 2-ИДУМ жамоасига, туманимизга  тақдим этган  ғалабаси учун миннатдорчилик билдирилади. 

У. Холматов,

туман ҳокимининг маслаҳатчиси.