Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 47 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЯРАТИЛГАН ҚУЛАЙЛИКДАН БАРЧА МАМНУН

×

 2020-04-10 14:58:09    208

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа тумани ҳокими И. Новиковнинг ташаббуси ва сектор раҳбарлари ҳамкорлигида фуқароларимизга яна бир қулайлик яратилди. Карантин шароитида уларнинг бозорма-бозор юришларига энди ҳожат қолмади. Чунки, туман “Деҳқон бозори” МЧЖ қошида ташкил этилган кўчма савдо дўконлари ҳар куни маҳаллаларда бўлиб, аҳолига асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини узлуксиз етказиб бермоқдалар.

Бундай кўчма дўконлар туманимиз фуқароларига фақатгина қулайлик яратиб қолмай, балки турли ҳил озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини арзон нархларда харид қилишларига ҳам имкон яратмоқда.

Маълумот учун: туман “Деҳқон бозори” МЧЖ қошида ташкил этилган кунлик озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ярмаркаси  ҳам ҳар куни ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати