Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 15 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ТИЛ МИЛЛАТ КЎЗГУСИДИР”

×

 2020-03-30 16:42:37    259

PDF юклаш
Чоп этиш


Буюк аждодимиз Беҳбудий ҳазратлари “Тил миллат кўзгусидир” деган эдилар. Шуни таъкидлаш керакки, ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши халқимизнинг миллий мустақилликка эришиш йўлидаги муҳим қадамларидан бири бўлган эди ва бу жамиятимизда маънавий-ахлоқий асослар ва ижтимоий-инсоний қадриятлар қайта бунёд бўлаётган бир пайтда яқин ўтмишимизнинг ғоятда ўзига хос маданий-маърифий тажрибаларига кенг назар ташлаш, уларни ҳар томонлама ўрганиш келажак авлодларнинг хато қилмай яшашлари учун имконият яратди. Шунга қарамай ҳозирги кунда Ўзбек тили қоидаларини бузиб ишлатилаётганини кўп учратишимиз мумкин. Шундай экан, тилимизни тўғри ишлатиш ва уни бойитиб бориш ҳар биримизнинг олий бурчимиз эканлигини ҳис қилган ҳолда, уни авайлаб асрашимиз ва унга ҳурмат билан қарашимиз даркор.

Албатта, ўтган йилларда “Давлат тили тўғрисида”ги қонун жамият ҳаётини тубдан ўзгартирди. Бироқ, ҳалигача тил ва уни ишлатишда қатор муаммоларимиз бор. Туман ҳокимининг давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари  бўйича маслаҳатчиси У. Холматов томонидан, тумандаги  Сохибкор, Ўрта ўқчи ҳамда Қумтепа МФЙ ҳудудларидаги тадбиркорлик субъектларида,  Давлат тилига амал қилиш билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан мониторинг ўтказилди. Ўрганиш давомида тадбиркорлик субъектларининг пешлавҳаларидаги ёзувлар “Давлат тили тўғрисида”ги қонун талабларига жавоб бермаслиги аниқланди. Ушбу муаммоларни бартараф этиш юзасидан МФЙ раислари ҳамда тадбиркорларга тушунтириш берилди ва мазкур камчиликларни тузатиш учун муҳлат белгиланди.

Сохибкор МФЙ ҳудудидаги савдо дўкони


Ўрта ўқчи МФЙ ҳудудидаги савдо дўкони


Қумтепа МФЙ ҳудудидаги савдо дўкони

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати