Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
БОЛАЖОНЛАР ҚУВОНЧИ ЧЕКСИЗ
2020-03-30 15:27:10 190
Юртимизда Япония ҳукуматининг “Кичик миқёсли ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам” дастури доирасида грант амалга оширилади. 2019 йил 5 март куни Қўштепа туманидаги 13 давлат мактабгача таълим ташкилотига 49. 644 АҚШ доллари миқдорида грант маблағи ажратилган эди.
Яқинда лойиҳа муаллифи туман мактабгача таълим бўлими мудири И. Махмудова Ўзбекистондаги Япония элчихонасининг Иқтисодий бўлимига лойиҳанинг муваффақиятли якуни ҳақида ҳисобот топширди.
Шуни таъкидлаш жоизки, ажратилган маблағлар ҳисобига мактабгача таълим ташкилоти ўтган йилнинг ноябрь ойида қулай ва замонавий жиҳозлар билан жиҳозланган. Файз МФЙ ҳудудидаги болажонлар бу туҳфадан жуда мамнун бўлдилар. Яратилган шароитдан нафақат болажонлар, хатто уларнинг ота-оналари ҳам мамнун.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати