Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЁШЛАР – КЕЛАЖАГИМИЗ! УЛАРНИ ЖИНОЯТ БОТҚОҒИГА БОТИРМАЙЛИК
2020-03-09 14:43:00 219
Қўштепа тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 40-умумий ўрта таълим мактабида “Ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш”га қаратилган шунингдек, ушбу ҳудудда яшовчи ёшлар томонидан содир этилган жиноят муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими И. Новиков, туман прокурори М. Шомуродов, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи С. Абдуллаев, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи С. Абдирасулов, ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, мактаб маъмурияти, Қийқи МФЙ фаоллари, ички ишлар органлари ходимлари ҳамда жиноят содир этган ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққанлар ўз маърузаларида жиноятчиликка қарши курашиш барча даврларда ҳам давлатнинг жиддий ва муҳим масаласи ҳисобланиб келинганлиги, инсон тинч ва хотиржам яшашни ҳоҳлаши ва тинчлик бўлган жойда барака ва ривожланиш бўлишини алоҳида таъкидлаб ўтишди.
Фарзанд ниҳолга ўхшайди. Уни ёшлигидан қандай тарбияласак, шундай вояга етади. Бунда албатта оила, маҳалла, жамиятдаги муҳит муҳим аҳамиятга эга. Ўзи, оиласи, халқи, маънавий илдизлари ҳақида етарли тушунчага эга бўлган бола жиноят кўчасига қадам босмайди. Бунга эришиш учун жамиятнинг ҳар бир аъзоси зиммасидаги масъулиятни чуқур ҳис этиши, бурчини сидқидилдан бажариши лозим.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати