Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 149 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

САХОВАТ, МЕҲР-МУРУВВАТ ИНСОННИ УЛУҒЛАЙДИ

×

 2020-03-09 11:14:44    230

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқимизга хос миллий қадриятларимиздан бўлган меҳр-мурувват ва саховатпешалик фазилатлари 8 март гўзаллик ва нафосат айёми арафасида ҳам ўзига хос ва мос равишда давом этди. Байрам арафасида ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, якка ёлғизлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларимизнинг хонадонларига туманимиздаги мурувватли инсонлар ташриф буюришиб, уларнинг ҳолидан хабар олишди.

Байрам арафасида Қайрағоч МФЙ томонидан маҳалладаги бир гуруҳ аёлларга эҳтиром кўрсатилди. МФЙ раиси, туман кенгаши депутати Б. Мадрахимов ўз ҳудудидаги имконияти чекланган аёлларнинг хонадонларига бориб, уларнинг ҳолидан хабар олди.

Туманимиздаги “Деҳқон бозори” МЧЖ раҳбари Д. Юсупова ҳам жамоада меҳнат қилаётган ва ҳурмат эътиборга сазовор бўлган бир гуруҳ опа-сингилларимизни байрам билан муборкбод этиб, уларга байрам совғаларини топширди.

Гаримдон МФЙ раиси Н. Мўйдинов ва туман кенгаши депутати Т. Хасановлар ҳам ҳудудаги ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, якка ёлғизлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларимизни байрам билан табриклаш мақсадида уларнинг хонадонларига ташриф буюришди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қўштепа туман Кенгаши томонидан Ғиштмон МФЙ ҳудудида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган оилаларга байрам совғалари улашилди.

Дарҳақиқат, ҳаётнинг ҳар бир дақиқасини эзгу ишларга бағишлаш, хайрли юмушларни бажариш, фарзандларнинг бахтини кўриш, тинч, осойишта, дориламон кунларда яшаш ҳақиқий бахтдир.

Хотима ўрнида айтиш жоизки, тинч-осойишта кунларнинг қадрига етиш, кексаларга ҳурмат кўрсатиш, ўзгалар кўмагига муҳтож кишиларга ғамхўрлик қилиш ҳар биримизнинг бурчимиз.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати