Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Мажбурий ижро бюроси Қўштепа тумани бўлими томонидан ижро ҳужжатига асосан алимент тўлаши кўрсатилган ишсиз қарздорлар ишга жойлаштирилиб, бузилган оилалар тикланмоқда
2020-01-13 14:44:37 217
Мажбурий ижро бюроси Қўштепа тумани бўлими иш юритувидаги ижро ҳужжатларига асосан вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент тўлаши кўрсатилган ишсиз қарздорларни ишга жойлаштириш юзасидан меҳнат ярмаркалари ташкил этилган. Ўтказилган меҳнат ярмаркаларида 120 нафар ишсиз қарздорлар ишга жойлаштирилиб, алимент ундируви Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 64-моддасига асосан қарздорларнинг иш хақига қаратилган.
Бундан ташқари, маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият юритаётган яраштирув комиссиялари билан узрли сабабларсиз ажрашиб кетаётган ёш оилаларни яраштириш ишларини олиб бориш, ёшларга оила муқаддас даргоҳ эканлигини тушунтириб, ота-оналарни ўзаро келишмовчиликлари оқибатида қанчадан-қанча фарзандлар ота-она меҳрига зор бўлиб улғайишаётгани юзасидан мунтазам равишда профлактик суҳбатлар ўтказиб келинган. Ўтказилган профлактик суҳбатлар давомида 549 та бузилган оилалар тикланди.
Масалан, мажбурий ижро бюроси Қўштепа тумани бўлими ходимлари томонидан Қўштепа тумани Пахтакор маҳалла фуқаролар йиғинида ижро ҳужжатига асосан алимент тўлаши кўрсатилган қарздорлар билан ўтказилган профлактик суҳбат давомида фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 2014 йил 23 майдаги Б-2047/2014-сонли суд буйруғига асосан қарздор У.Хасановдан ундирувчи Д.Бозорова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар қандай топган даромадининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати ундирувчи Д.Бозорованинг аризасига асосан ижро иши юритуви Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддаси, 3-қисмига асосан тамомланиб ундирувчиларга қайтариб берилди.
Умиджон МЕЛИЕВ,
Мажбурий ижро бюроси Қўштепа тумани бўлими бошлиғининг ўринбосари