Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Ҳудудлардаги муаммоларнинг ечими таъминланмоқда
2019-12-07 14:53:07 200
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, фуқароларнинг эътирозлари ва мурожаатларига сабаб бўлаётган омилларни бартараф этиш мақсадида барча даражадаги ҳокимлар ва секторлар раҳбарлари томонидан ҳудудлардаги аҳоли билан учрашувлар ўтказилмоқда.
Бунда асосан, ҳудудлардаги муаммоларнинг ечимини таъминлаш, аниқланган муаммоларни имкон қадар жойида ҳал этилишига эришиш, муддат ва маблағ талаб этадиган масалалар бўйича тизимли ишларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Куни кеча туман ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков ҳамда тумандаги барча ташкилот раҳбарлари Қийқи ҳамда Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинлари фуқаролари билан учрашдилар.
Учрашувда туман ҳокими йил давомида эришилган ютуқлар, амалга оширилаётган ишлар ҳамда бу йил пахта режасини биринчи бўлиб бажарганлигимиз учун туманимизга 5 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилганлиги ва ушбу маблағни қайси соҳалар кесимида тақсимланганлиги ҳақида тўхталиб ўтди.
Учрашув давомида 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловларда фуқароларимизнинг фаол иштирок этишлари ва ўзлари муносиб кўрган номзодларига овоз беришлари таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, учрашувда маҳалла фаоллари томонидан ҳудуддаги ечимини кутаётган муаммолар бўйича туман ҳокимига мурожаат қилдилар. Мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилот вакиллари муаммонинг ечими ва аниқ муддатини айтиб ўтдилар.
Учрашувлар давом этмоқда