Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Таклиф ва мурожаатлар ижобий ҳал этилмоқда
2019-12-04 09:37:39 216
Янгиланиб бораётган Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, иш ўрни яратиб, кўплаб оилалар иқтисоди учун ўз ҳиссасини қўшаётган ишбилармон тадбиркорларимизга давлатимиз раҳбари ва барча даражадаги раҳбарлар томонидан кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги эртанги кунимиз фаровонлиги ва юртимизнинг жаҳон бозорига ўз маҳсулотлари билан кириб боришига имконият яратмоқда.
Қўштепа туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасида тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш ва кўмак бериш мақсадида туман ҳокими И.В.Новиков раислигида сайёр қабул ўтказилди.
Қабул давомида туман ҳокими тадбиркорларнинг таклифлари ва мурожаатларини тинглади.
Тадбиркорларнинг таклифлари қўллаб-қувватланиши, мурожаатларнинг ижобий ҳал этилиши бўйича масалага даҳлдор ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.