Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“Мен шахсан ўзим овоз бераман” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди
2019-11-04 10:44:51 304
Сайловчиларнинг сайлов жараёнида фаоллигини ошириш, сиёсий билим даражасини юксалтиришга қаратилган тарғибот ва ташвиқот ишларини янада фаоллаштириш мақсадида, 2019 йилнинг 20 октябридан 20 ноябригача ўтказилаётган Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги тадбирларида аҳолининг кенг қатламлари, жумладан, хотин-қизлар, ёшлар, айниқса, сайловларда биринчи марта овоз берадиган фуқаролар, нуронийлар, ногиронлиги бўлган шахслар, ҳарбий хизматчилар – мамлакатимизда истиқомат қилаётган барча миллатлар вакиллари фаол иштирок этмоқда.
Қўштепа туманидаги 2-иқтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати фаоллар залида “Мен шахсан ўзим овоз бераман!” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги доирасида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 109-Қўштепа сайлов округи комиссияси, вилоят ва туман сайлов комиссияси аъзолари, туман адлия ва оила маркази ходимлари ҳамда фаол хотин-қизлар иштирок этди.
Тадбир давомида маърузачилар томонидан сайлов жараёнида очиқлик ва ошкоралик принципларини мустаҳкамлаш мақсадида сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар, шунингдек жамиятни янада янгилаш ва демократлаштириш фуқаролар сайлов ҳуқуқи амалга оширилиши билан узвий боғлиқлиги, айниқса бу борада ёшларнинг сайлов компаниясида фаол иштирокини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.
Очиқ мулоқот шаклида ўтган учрашувда вилоят сайлов комиссиясининг мутахассислари томонидан сайловчиларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб берилди.