Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 43 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Ташаббускор ёшлардан - янги ғоя ва таклифлар

×

 2019-10-12 15:49:50    210

PDF юклаш
Чоп этиш


Биласизми? Инсон ҳаёти давомида унутилмас даврлардан бири бу мактабда ўқиб, билим олган дамлари бўлса керак. Шу даврлар ёдимга тушган заҳоти ўзим тамомлаган 10 умумтаълим мактаби сари ошиқаман. Ҳозирда янги ғоя ва таклифларим устида ишлаб, ушбу маскандаги ёшлар билан баҳам кўриб, таҳлил қилиб келмоқдаман.

Бугунги кунда биз ёшлар учун яратиб берилаётган шароитлар ҳам чексиз самодек билсангиз!

Зиё масканига кирар эканман эътиборимни мўжаз, ўз мақсадлари йўлида олға қадам ташлаётган ёшлар гавжум хона тортди. Устозларим ўргатганларидек, ўз тажрибаларимдан келиб чиққан ҳолда укаларим ва сингилларим билан кичик суҳбат ташкил этдик. Мактабнинг ташаббускор ёшлари билан турли лойиҳалар устида фикр алмашдик.

Учрашув давомида ёшларнинг таклифлари қабул қилинди. Улар қуйидагича:

-мактабнинг кириш қисмида "Таваллуд кун","Ғоя учун" бурчак ташкил этиш,

-истиқомат қилиб турган ҳудудимиздаги сиёсий соҳа вакиллари билан "Шарҳлар" вақтини тайёрлаш,

-ИТ соҳасида ўқиб изланаётган ёшлар билан "Cltr+school" тўгаракларини ташкиллаш,

-ҳудудимиздаги ёш спортчилар билан "Sport time" каби янгиликларни ташкиллашни мақсад қилиб қўйдик ҳамда бугундан буён ўқувчи, ёшларни янада қўллаб-қувватлаб, маҳалламиз ифтиҳорларини кўпайтиришни ўз олдимизга муҳим вазифа қилиб қўйдик.


Сардорбек ОРИФОВ,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қўштепа

туман кенгаши матбуот хизмати ходими