Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 25 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 12.03.2019 yildagi "Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish samaradorligini yanada oshirish chora-tadbirlari to'g'risidagi PQ-4236-sonli qarori bo'yicha

 2019-04-17 19:31:06    204

PDF yuklash
Chop etish


Ижро тартибини янада соддалаштириш, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини сўзсиз ва ўз вақтида ижро этилиши, жисмоий ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларининг самарали ҳимоя қилиш ва ортиқча оворагарчиликларни олдини олиш, шунингдек Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларни ижро этиш мақсадида мазкур Қарор қабул қилинди.

Энг аввало ушбу Қарорнинг қабул қилиниши - ижро ҳаракатлари жараёнида ортиқ оварагарчилик, бюрократик тўсиқ ва ғовларга барҳам бериш, уни соддалаштириш ва энг муҳими бунда жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг манфаатларини таъминлашга қаратилган.

Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 апрелдан бошлаб суд ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига медиация институти жорий этилади.

Медиация – келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилиш усулидир.

Медиация амалга оширилаётган пайтда ижро иши 15 кундан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб турилади.

Бунда томонлар ўртасида ижро предметига доир келишув расмийлаштирилган ҳолларда ижро иши юритиши тугатилади.

2019 йил 1 июндан бошлаб:

- ижро иши юритишни қўзғатиш ижро ҳужжати келиб тушган вақтдан бошлаб бир иш куни ичида ижро иши қўзғатилади (ҳозирда 3 кун ичида қўзғатилади);

- ижро ҳаракатлари кўпи билан икки марта кечиктирилиши (неча марта кечиктирилиши мумкинлиги қонунчиликда кўрсатилмаган) мумкин.

2019 йил 1 октябрданmib.uz веб-сайтида бепул асосда ижро ҳаракатлари интерактив давлат хизмати тизими жорий этилади.

Ушбу тизим орқали, жумладан Интернет тармоғи орқали ундирувчи ва қарздор томонидан ижро ҳаракатлари боришини барча босқичларини кузатиш, шунингдек, қарзни онлайн тарзда тўлаш ва ижро ҳужжати бажарилганлигини қайд этиш мумкин бўлади.

Шунингдек, Қарорга киритилаётган янгиликлардан яна бири - Мажбурий ижро бюроси томонидан 2019 йил 1 октябрдан бошлаб Ижро ҳужжатларининг ягона электрон базасини юритиш тартибини жорий қилинмоқда.

Бу эса ижро ишларини тенг ва мутаносиб тарзда тақсимланиши, сифатли бажарилиши ва энг муҳими бу жараёнга инсон омилининг таъсирини бўлмаслигини таъминлайди.

Дастлаб, бу амалиёт эксперимент тариқасида 1 октябрдан Бюронинг Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ва Навоий шаҳри бўлимларида жорий қилинади ва ижро ҳужжатларини давлат ижрочилари ўртасида автоматик тарзда тақсимлаш тартиби жорий қилинади.

Энди, Мажбурий ижро бюро органлари ҳам ягона электрон маълумотлар базасини юритиб, ўзларига келиб тушган ижро ҳужжатлари бўйича бюро маълумотларини электрон тарзда юритишни тартиби йўлга қўйилади.

Ўз ўрнида, ундирувчи ёки қарздор ўзини электрон базасига кирган ҳолда ўзига боғлиқ бўлган ижро ҳужжатини қайси босқичга келганлиги, ундириш жараёни қандай кетаётганлиги тўғрисида онлайн режимида маълумотлар олиш имконига эга бўлади.

Эндиликда ижро иши қўзғатилганлиги ҳақидаги хабар ундирувчи ёки қарздорнинг электрон почтасига ёки мобил телефонига смс шаклда юборилади ва бунда хабарнинг юборилган ва унинг адресат томонидан олингани махсус автоматик тизим томонидан қайд қилиб борилади.

Бу амалиёт “кўрмай қолдим”, “бехабар эдим” каби турли тушунмовчиликларга, баҳоналарга чек қўйишга қаратилган.

Шунингдек, Қарорга биноан 2019 йил 1 октябрдан Мажбурий ижро бюросининг расмий веб-сайтида ижро ҳаракатларини автоматик мониторинг қилиш бўйича ҳақ олмасдан интерактив давлат хизматлари кўрсатиш тизимини тадбиқ қилиш ҳам ижро жараёнининг иштирокчилари, умуман аҳолига яратилаётган яна бир қулайлик саналади.

Бундан ташқари, Қарорга мувофиқ қуйидагилар жорий этилади:

- МИБга шартнома-воситачилик асосларида сотишга топшириладиган мол-мулкни интернет-дўконлар жумладан, мобиль иловалар, электрон тўлов тизимлари орқали сотиш тартиби;

- 1 ой муддатда давлат божлари, маъмурий жарималар ва бошқа тўловларни электрон тўлов тизимларидан фойдаланган ҳолда интернет орқали тўлаш бўйича давлат хизмати;

- 3 ой муддатда маъмурий жаримага тортиш тўғрисидаги қарорларни ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби. Бунда жаримага тортиш тўғрисидаги қарор топширилган санадан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг
70 фоизи ихтиёрий равишда тўланган тақдирда қолган суммани тўлашдан озод этиш назарда тутилади.

Мазкур жараёнлар билан боғлиқ ортиқча ташвишлар, югур-югурларнинг камайтиришга қаратилган ушбу қарор билан жорий этилаётган янгилик ва ўзгаришлар талайгина. Қарорда тегишли идоралар зиммасига ана шуўзгаришларни қонунчилик доирасида мустаҳкамлаб ва бу нормаларни қўшимча ҳужжатларсиз тўғридан-тўғри амалга қилишни таъминлаш вазифаси ҳам қатъий белгилаб қўйилди. 

Мухтасар айтганда Қарор билан фуқароларимиз, ижро ҳаракатлари бўйича томонлар, шунингдек кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига қулай муҳит яратиш, ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш ҳамда ижро ҳаракатларида ортиқча вақт йўқотмаслик ва бюрократик тўсиқларнинг олдини олиш, шунингдек ҳуқуқий баҳс-мунозараларни ўзаро келишув самарали ҳал қилишда муҳим аҳамиятга эга деб ҳисоблайман.

 

Ўзбекистон Республикаси

Бош прокуратураси ҳузуридаги

Мажбурий ижро Бюроси

Қўштепа туман бўлими бошлиғи

ўринбосари        3-даражали юрист                                                    У.О.Мелиев