Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Oldimizdan oqqan suvni qadriga yetaylik

 2019-04-17 19:26:10    281

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакат иқтисодиётини жадал ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва аҳоли сонининг ўсиб бориши ичимлик сувига юқори талабни, ундан оқилона фойдаланиш заруратини, шунингдек, республиканинг сув ресурслари чекланган шароитда замонавий сув тежамкор технологияларни жорий этишни тақозо қилади.

Шу билан бирга, тўпланиб қолган тизимли муаммо ва камчиликлар дебитор қарздорликни камайтиришга, тўлов интизомини мустаҳкамлашга ва тармоқнинг янада ривожланишига тўсиқ бўлмоқда.

         Юқоридагиларга асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 ноябрда ПФ-5241-сонли «Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

Барчамизга сир эмаски хозирги вақтда хонадонимизда ёки кўчамизда оқиб турган ичимлик сувини қадрига барчамиз ҳам етаётганимиз йўқ. Мазкур фармонга асосан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси зиммасига сувдан ноқонуний фойдаланиш, водопровод ва канализация тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш, сув учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини, истеъмолчиларнинг қарздорлиги камайтирилишини таъминлаш, сув истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг замонавий автоматлаштирилган тизимини жорий этиш жараёнини мониторинг қилиш, сувни сотиш ва истеъмол қилишнинг ҳисобини юритишда иштирок этиш каби бир қатор топшириқ ва вазифалар юкланди.

Айрим фуқаролар томонидан хонадонларига яширин йўллар билан ичимлик сувини олиб кириб олганлиги, сув таъминоти учун йиллар давомида ҳақ тўламаганлиги оқибатида туманимизда ичимлик сувидан бўлган қарздорлик  ортишига сабаб бўлмоқда. Хар биримиз сувдан оқилона ва тежамли фойдалансак мақсадга мувофиқ бўлади.

 Шунингдек, ушбу фармонга асосан 2018 йил 1 январдан бошлаб қуйидаги тартиб жорий этилди, жисмоний ва юридик шахсларга сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Олдиндан ҳақ тўланмаган ҳолларда, мазкур истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда сув таъминоти ва сув чиқариш тизимидан тўлиқ узишгача бўлган чоралар кўрилади.

Сув таъминоти ва сув чиқариш тизимидан илгари узиб қўйилган шахсларни қайта улашда I гуруҳ истеъмолчиларидан энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида, II ва III гуруҳ истеъмолчиларидан энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида тўлов ундирилади.

 

Ўзбекистон Республикаси

Бош прокуратураси ҳузуридаги

Мажбурий ижро бюроси

Қўштепа туман бўлими бошлиғи

ўринбосари

адлия маслаҳатчиси                                                                     М.Н.Сабиров