Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 26 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Инвестицион лойиҳалар муҳокама этилди.

×

 2018-07-27 18:11:29    162

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 26 июль куни хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш, бу борадаги қолоқликларни бартараф этиш, сармояларни ўзлаштиришни жадаллаштириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Президентимиз томонидан берилган топшириқлар ва вазифалар ўз вақтида бажарилиши юзасидан 27 июль куни туман ҳокимлиги йиғилишлар залида туман ҳокими И.Новиков бошчилигида тегишли ташкилот раҳбарлари ва тадбиркорлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Туман ҳокими давлат раҳбарининг “Инвестиция лойиҳалари, жумладан, тўғридан-тўғри инвестициялар иштирокидаги лойиҳаларни амалга оширишда олдимизга жуда катта марраларни қўймоқдамиз. Президент қарорлари билан бу борадаги барча тўсиқлар олиб ташланди. Энди бирон-бир баҳонага сабаб қолмади” деган сўзларини мазмун-моҳиятини йиғилиш қатнашчиларига тушунтииб ўтди. Йиғилишда кун тартибига қўйилган масала юзасидан лойиҳа ташаббускорлари билан суҳбат ўтказилди.  Суҳбат давомида туман ҳокими И.Новиков “Зироат бахт”, “Қувонч барор сервис”,  “Даври турсин”  МЖЧ лойиҳаларида белгиланган кредитларни ўз вақтида олишлари учун Халқ банки Қўштепа туман филиали ҳамда Агробанк Қўштепа туман филиали бошқарувчиларига аниқ топшириқлар берди.  Йиғилиш сўнгида хафтанинг ҳар жумаси  “Тадбиркорлар куни” этиб белгилаш ва шу куни тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларини қонуний тартибда ҳал этишга келишиб олинди.