Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҒАЛЛА ЎРИМИДА ИШТИРОК ЭТАЁТГАН КОМБАЙН ОПЕРАТОРЛАРИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИЛМОҚДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/0ff9950548f1e6b39e834.jpg)
2024-06-13 11:21:14 223
![](https://telegra.ph/file/0ff9950548f1e6b39e834.jpg)
Шу кунларда Қўштепа туманининг барча ҳудудларида ризқ-рўзимиз бўлган ғаллани қисқа фурсатларда йиғиштириб олиш ишлари қизғин паллага кириб, ғалла ўрим-йиғим мавсуми уюшқоқлик билан давом этмоқда.
Миришкорларнинг машаққатли меҳнати эвазига етиштирилган ҳосилни нес-нобуд қилмай йиғиштириб олиш учун 24 та отряд ташкил этилган. Туманда жами 166 та фермер хўжаликлари томонидан 7 минг 900 гектар дала майдонларига бошоқли дон экилиб, парвариш қилинди. Агротехник тадбирлар илмий асосларга таянган ҳолда амалга оширилди.
Йиғим-терим мавсумига 24 дона юқори унумли дон ўрим комбайнлари, 150 дона дон ташиш техникалари, 5 та кўчма устахоналар ва 6 дона ёқилғи ташиш техникалари бириктирилиб, далаларимизда олтиндай товланаётган ғалла ҳосилини нес-нобуд қилмай йиғиштириб олиш уюшқоқлик билан давом этмоқда.
Шунингдек, ғалла мавсумида иштирок этаётган комбайн операторларини рағбатлантириш мақсадида иш хақлари дала майдонларида тарқатилмоқда.
![](https://telegra.ph/file/a26a7c85ef3fc710856c9.jpg)
![](https://telegra.ph/file/e65b7737e091dbbac8595.jpg)