Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 148 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИСТИҚБОЛ МАҲАЛЛАСИДА ИФТОРЛИК ДАСТУРХОНИ ЁЗИЛДИ

×

 2024-04-01 21:06:02    112

PDF юклаш
Чоп этиш



Муборак Рамазон ойининг маънавий ҳаётимизда эзгулик, шукроналик, меҳр-оқибат каби олижаноб қадриятларни қарор топтиришдаги аҳамияти беқиёс. Ушбу ойда эътиборга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш халқимизга хос маънавий қадрият ҳисобланади. Бу ойда кишилар бир-бирини йўқлайди, совға-саломлар берилади, ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилади. Ифторлик дастурхонлари ёзилиб, кўнгиллар шод этилади.

Қўштепа туманида ҳам рамазон ойи муносабати билан рўзадорлар учун ифторликлар ташкил этилиб, хайр-саховат тадбирлари олиб борилмоқда.

Хусусан, бугун Истиқбол маҳалла фуқаролар йиғинида 150 нафардан зиёд кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга мухтож, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда нуронийлар учун ифторлик дастурхони ёзилди. Ушбу тадбирда Истиқбол, Қоражийда, Халқобод, Хўжа қишлоқ ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар иштирок этишди.

Тадбирда туман сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ва масъул идораларнинг вакиллари ҳам қатнашдилар.

Иштирокчилар томонидан Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилган эзгу ишлар, юртимизда муқаддас динимиз софлигини сақлаш борасида олиб борилаётган амаллар ҳақида фикр юритилди.

Шунингдек ушбу тадбирда Қуръон оятлари ўқилиб, турмушимиз фаровон, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлишини, хонадонларимизда ҳамиша тинчлик ҳукм суришини тилаб дуолар қилинди.

Тадбирда иштирок этган фуқаролар юртимизда инсон қадрини улуғлаш ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож хонадон вакилларига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликдан беҳад хурсанд бўлишди.

 













Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram