Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 1056 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПАДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИ КУНИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

×

 2023-12-10 18:14:47    681

PDF юклаш
Чоп этиш



Мамлакатимизда ҳар йили декабрь ойининг иккинчи якшанбаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни сифатида кенг нишонланади. Сана муносабати билан   Қўштепа туманида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда туман ҳокими Илёсбек Новиков, сектор раҳбарлари ҳамда туманимиз қишлоқ хўжалиги соҳаси илғор вакиллари иштирок этдилар.

Байрам тантаналарида туман ҳокими Илёсбек Новиков сўзга чиқиб, жорий йилда туманда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш кўрсаткичлари, соҳани инновацион ривожлантириш, кластер усулини амалиётга  кенг тадбиқ этиш, ҳудудларнинг экспорт имкониятларини ошириш борасида қўлга киритилган ютуқларга тўхталиб, барчани байрам билан муборакбод этди. 

Байрам тантаналарида қишлоқ хўжалиги ходимларининг меҳнати яна бир бор эътироф этилди. Бир гуруҳ тумандошларимизга кўкрак нишонлари ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Бир пиёла чой устида ташкил этилган тадбирда санъаткорлар ижросидаги байрам дастури барчага кўтаринки кайфият бахш этди.













Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram