Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 50 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КЕНГАЙТИРИЛГАН ЙИҒИЛИШ ТАҲЛИЛИЙ ВА ТАНҚИДИЙ РУҲДА ЎТДИ

×

 2022-07-27 14:31:35    85

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун, Қўштепа тумани ҳокимлигининг мажлислар залида туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида жорий йил биринчи ярим йиллик фаолияти якунлари ҳамда келгусидаги вазифалар хусусида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.



Унда Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи М.Жўраев, туман ҳокими И.Новиков ҳамда сектор раҳбарлари, шунингдек, тумандаги ҳуқуқ-тартибот идораларининг раҳбар ва ходимлари ҳамда мутасадди ташкилотларнинг вакиллари иштирок этишди.

Танқидий ва таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи М.Жўраев сўз олиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳуқуқ-тартибот тизимида ҳам ўзининг ёрқин самараларини бераётганини, жиноятчиликнинг олдини олиш, уни барвақт аниқлаш ҳамда самарали қарши курашиш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бу борадаги фаолияти бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигига боғлиқ эканини алоҳида таъкидлади.  








Шунингдек, йиғилиш давомида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда нафақат ИИБ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари, балки жамоатчилик назоратини кучайтириш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Йиғилишда сўзга чиққанлар томонидан жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик ва ижтимоий нохуш ҳолатларнинг барвақт олдини олиш масалалари юзасидан оғир маҳалла фуқаролар йиғинлари ва улардаги нотинч оилаларга эътибор қаратилиши, ҳудудда нохуш ҳолатларни бартараф этиш юзасидан зарур чоралар белгилаб олинди.




Тадбир сўнгида масъулларга ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, жиноятчиликни жиловлаш, осойишталикни таъминлаш ва бу йўналишда давлат ва жамоат ташкилотлари билан узвий ҳамкорликни жадаллаштириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.  


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram