Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 25 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

2-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ

×

 2022-04-18 22:40:08    74

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туман прокурори, 2-сектор раҳбари Ф.Исмоилов бугун вилоят ҳокими Х.Бозаров раҳбарлигида тумандаги “Фергана глобал техтил” МЧЖда “2022 йил ҳосили учун етиштирилаёган ғўза майдонларида дастлабки агротехника тадбирларининг бажарилиши” юзасидан ўтказилган ўқув амалий семинарда иштирок этиб, вилоят раҳбари томонидан муҳокама этилган масалалар ижроси бўйича назоратни кучайтиш чораларини кўрди.



Шунингдек, сектор раҳбари умумий ўрта таълим мактабларида бўлиб, фуқаролар йиғинлари раислари(оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик жараёни билан танишиб, мактабларнинг моддий техник имкониятларини ҳам ўрганди. Ўрганиш жараёнида сектор раҳбари ўқувчилар билан суҳбатлашиб, уларнинг таклиф ва муммоларини тинглади.



Давлат мактабгача таълим ташкилотларида бўлган туман прокурори ташкилотни моддий техник имкониятлари билан танишди. Ўз навбатида тарбияланувчиларга берилаётган озиқ-овқат маҳсулоталарининг тайёрланишини ва ушбу маҳсулотлар сақланадиган омборхонани кўздан кечирди ва ташкилот раҳбарига керакли кўрсатмаларни бериб ўтди.



Ф.Исмоилов Ғиштмон маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчисининг фаолияти билан танишди. Улар томонидан ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишларни ўрганди. Яшаш хонадонида тикувчилик билан шуғулланаётган фуқаро Р.Файзиевнинг хонадонида бўлиб, фуқарони иш фаолияти билан танишди. Шу ўринда таъкидлаш лозимки, тадбиркор ушбу тикувчилик фаолиятини йўлга қўйганидан сўнг 4 нафар аёлнинг бандлигини таъминлади. Суҳбат давомида сектор раҳбари тадбиркорга ўзининг керакли кўрсатмаларини бериб ўтди.

Сектор раҳбари фуқаро К.Жўраевнинг яшаш хонадонида бўлиб, фуқаронинг имтиёзли кредит олиш билан боғлиқ муаммоларини тинглади ва муаммони ҳал этиш учун тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқ беди.

Ғиштмон маҳалла фуқаролар йиғинида “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичига рўйхатга олинган Н.Умарованинг хонадонида бўлиб, унинг муаммоларини ўрганди. Н.Умарованинг яшаш шароитлари билан танишган сектор раҳбари, томорқасидан самарали фойдаланиш аҳволи юзасидан ўзининг керакли кўрсатмаларини бериб ўтди. 



Туман прокурори Ғиштмон маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ўрганиш мақсадида якка тартибдаги тадбиркор Л.Мамажоновнинг “пилитка” ишлаб чиқариш цеҳида бўлди. Тадбиркорнинг муаммоларини ўрганган сектор раҳбари тадбиркорнинг фаолиятини кенгайтириш имкониятларини кўриб чиқди.

Сектор раҳбари “Ёқуб ота” ва “Деҳқон паҳлавий” фермер хўжаликларининг ғалла ва пахта майдонларида бўлиб, ғаллани парваришлаш ва чигитни униб чиқиш аҳволини ўрганди. Ўрганиш жараёнида сектор раҳбари томонидан фермер хўжалиги раҳбарига керакли кўрсатмалар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram