Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2022-04-12 21:32:22    96

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун туман ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков Шодлик маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ҳоким ёрдамчиси томонидан ҳудудни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш, ҳунармандчиликни ривожлантириш, аҳоли томорқаларидан самаралий фойдаланишни йўлга қўйиш ҳамда муаммоларини тизимли ҳал этиш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Туман ҳокими томонидан маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчисига ҳудудда ишсизликни камайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, чет элга ишлаш истагида кетган фуқароларни яшаш жойига қайтариш ва уларни доимий иш билан таъминлаш ҳамда аҳолининг ижтимоий муаммоларини белгиланган тартиб асосида ҳал этилиши юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



И.Новиков туман Ахборот кутубхона марказининг фаолияти ҳамда китобхонларга яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, масъул раҳбарларга марказ фондини кўпайтириш ҳамда аҳолини китобга бўлган қизиқишларини ошириш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаш юзасидан топшириқлар берди.



“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларида терак қаламчалари экиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан лойиҳа асосида туманда яшил ҳудудни кенгайтириш ҳамда терак қаламчалари экиш ишларини тизимли ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.



Хумдон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилган “Истиқлол” саноат зоонасида амалга оширилаётган саноат лойиҳалари билан танишган туман ҳокими томонидан масъул раҳбарлар ҳамда лойиҳа ташаббускорларига лойиҳаларни белгиланган муддатда ишга тушириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



Туманда 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон майдонларида олиб борилаётган агротехника тадбирларининг бажарилиши, чигит экилиши режалаштирилган майдонларда ер тайёрлаш ва чигит экиш ишлари ҳамда маҳаллий ўғит жамғариш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан жойларда йиғилишлар ўтказилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram