Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2022-04-12 09:05:28    82

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “Ёшлар ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича Давлат хавсизлик хизмати раиси кубоги”нинг туман босқичига старт берилди. Тадбирда туман ҳокими И.Новиков иштирок этиб, мусобақа иштирокчиларига муваффақият тилади.



Халқобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси томонидан ҳудудни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка йўналтириш, ҳунармандчиликни ривожлантириш, аҳоли томорқаларидан самаралий фойдаланишни йўлга қўйиш ҳамда муаммоларини тизимли ҳал этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Туман ҳокими томонидан маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчисига ҳудудда ишсизликни камайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, ҳунармандчиликни ривожлантириш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, чет элга ишлаш истагида кетган фуқароларни яшаш жойига қайтариш ва уларни доимий иш билан таъминлаш ҳамда аҳолининг ижтимоий муаммоларини белгиланган тартиб асосида ҳал этилиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



Туман раҳбари 9-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқув жараёнлари ҳамда қўшимча фан тўгараклари фаолияти билан танишди. Таълим муассаси битирувчиларини олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида ўқувчиларни қизиқишларига асосан қўшимча дарс машғулотлари ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.



Шунингдек, туман Мактабгача таълим бўлимига қарашли 22-сонли мактабгача таълим ташкилоти филиалида бўлган туман ҳокими, муассасада қамров сонини ошириш мақсадида қўшимча бино қурилиши юзасидан амалга оширилаётгар ишларни ўрганди. Мутасадди раҳбарларга қурилиш ишларини сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



Туманда 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон майдонларида олиб борилаётган агротехника тадбирларининг бажарилиши, чигит экилиши режалаштирилган майдонларда ер тайёрлаш ва чигит экиш ишлари, шунингдек, маҳаллий ўғит жамғариш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан жойларда йиғилишлар ўтказилди. Йиғилиш давомида туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram