Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2022-04-05 21:29:23    77

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун 24-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқув жараёнлари ҳамда қўшимча фан тўгараклари фаолияти билан танишди. Шунингдек, таълим муассасалари битирувчиларини олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида ўқувчиларни қизиқишларига асосан қўшимча дарс машғулотлари ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.

Туман Мактабгача таълим бўлимига қарашли 35-сонли мактабгача таълим ташкилотида болажонларга қулай шарт-шароитлар яратиш, санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



Шунингдек, туман раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги халқ қабулхонасида ўзининг навбатдаги қабулини ўтказди. Қабулда турли муаммо ва таклифлар билан келган 45 нафар фуқаролар моддий ёрдам ажратиш, иш билан таъминлаш, электр ва сув таъминоти, банк, соғлиқни сақлаш, тадбиркорлик, кадастр ва шу каби муаммолар билан қатнашдилар. Туман ҳокими томонидан қабул жараёнида ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор берилиб, ушбу мурожаатларда кўтарилган муаммоларни ижобий ҳал этиш юзасидан маъсулларга муддатлар белгиланган ҳолда тегишли кўрсатмалар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрь кунги “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-20-сонли қарорига мувофиқ ижара асосида фуқароларга ажратилган ер майдонларига картошка ва асосий турдаги озиқ-овқат экинлари экилиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга ажратилган ер майдонларига картошка ва асосий турдаги озиқ-овқат экинларини қисқа муддатларда экилишини таъминлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.



Туманда 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон майдонларида олиб борилаётган агротехника тадбирларини бажарилиши, чигит экилиши режалаштирилган майдонларда ер тайёрлаш ва чигит экиш ишлари ҳамда маҳаллий ўғит жамғариш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан жойларда йиғилишлар ўтказилди. 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон майдонларида олиб борилаётган агротехника тадбирларнинг бажарилиши, чигит экилиши режалаштирилган майдонларда ер тайёрлаш ва чигит экиш ишлари ҳамда маҳаллий ўғит жамғариш бўйича олиб борилаётган ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Туманда пиллачилик соҳасини ривожлантириш ҳамда 2022 йил ҳосили учун белгиланган режани бажарилишини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга ипак қуртини қисқа муддатларда жонлантириш ҳамда қурт боқувчиларга етказиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram