Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПАЛИК ЧЕМПИОН ТАНТАНАЛИ КУТИБ ОЛИНДИ
2022-03-31 21:53:55 85
Жорий йил 25-29 март кунлари Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида паравелоспорт бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу нуфузли мусобақада Республикамиз терма жамоасидан 10 нафар энг сараланган спортчилар иштирок этишиб, ўз классларида ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олди.
Осиё чемпионатида қитъамизнинг 10 га яқин мамлакатидан паравелоспортчилар иштирок этишди.
Терма жамоамиз жами 6-олтин, 3-кумуш , 1-бронза медалини қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида қитъада биринчи бўлди.
Қувонарлиси шундаки, Паралимпия Қўмитасининг Фарғона вилояти бўлими спортчиси, Қўштепа тумани, Катта бешкапа МФЙда яшовчи Одинахон Ҳамдамова ҳам мусобақанинг Т- 2 классида иштирок этиб, олтин медални қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Юртимизга чемпион бўлиб қайтган ёш спортчи қиз кенг жамоатчилик томонидан катта тантана билан кутиб олинди. Карнай-сурнай садолари остида кутиб олинган Одинахон Ҳамдамовани яқинлари ва маҳалладошлари ютуғи билан қутладилар.
Туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари бугун ушбу хонадонда бўлиб, Одинахон Ҳамдамовани ғалаба билан муборакбод этишди ҳамда Чемпионга туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари топширилди.