Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 28 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТАЙИНЛОВ

×

 2022-03-31 20:40:11    88

PDF юклаш
Чоп этиш



Мўйдинова Мухабатхон Ахмаджоновна Қўштепа тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Мухабатхон Мўйдинова 1963 йилда Қўштепа туманида туғилган. 1985 йилда Фарғона давлат педагогика институтини тамомлаган.

Мухабатхон Мўйдинова 1985-2002 йилларда Қўштепа туманидаги 27-умумтаълим мактаби директор ўринбосари, 2002-2004 йилларда 27-умумтаълим мактаби директори, 2004-2018 йилларда Қўштепа тумани ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимларида фаолият олиб борган.

Тайинловга қадар Қўштепа тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари, туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.

Оилали, турмуш ўртоғи – Қўштепа туманидаги 27-умумтаълим мактабининг физика фани ўқитувчи, икки нафар фарзанди бор.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram