Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 24 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

12 НАФАР АЁЛГА СУБСИДИЯ АСОСИДА ТИКУВ МАШИНАСИ БЕРИЛДИ

×

 2022-03-15 15:49:48    692

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманида “Аёллар” дафтарига киритилган хотин-қизларни иш билан таъминлаш, уларни фойдали меҳнатга жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айнан шу мақсадда бугун туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида маҳаллаларда “Аёллар дафтари”да турган 12 нафар хотин-қизларга субсидия асосида бепул тикув машиналари берилди. 





Сертификат билан бирга тикув машиналари туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари иштирокида ўз эгаларига топширилди.




Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида ташкил этилган тикувчилик ўқув курсини тамомлаб, сертификат олган аёлларимиз энди бу тикув машиналари орқали якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишади.

Аёллар бандлигини таъминлаш, уларни якка тартибда тадбиркорлик фаолиятига йўналтириш ва бу каби амалий ишлар жойларда давом этмоқда.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram