Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 26 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СУМАЛАК САЙЛИ

×

 2022-03-14 21:27:52    220

PDF юклаш
Чоп этиш



Ҳар йили баҳор фасли келиши билан юртимизда Наврўз таоми ҳисобланувчи сумалак тайёрланади. Сумалак сайли – Наврўз байрамининг узвий бир қисмидир. Сумалак пишириш шунчаки бир таом пишириш эмас, ёшу кекса йиғилиб бир кечаю, бир кундуз давомида катта гулхан ёқиб, ўйин – кулгу қилиш, турли қўшиқларни айтиш, халқ ўйинларини ўйнаш демакдир.

Бу таом халқимиз урф-одати, ҳаёти ва анъанасига айланган тарихий таомлардан саналади. Сумалак сайли қадимдан кишиларда бирдамлик, аҳиллик ҳиссини тарбиялаб келган.

Қўштепа туманидаги “Ёшлар марказида” маҳаллалардаги ёшлар етакчилари иштирокида “Ассалом наврўз” тадбири ўтказилди. Тадбир бевосита сумалак сайлига уланиб кетди. Ёшлар етакчиларининг ташаббуси билан дошқозонда сумалак қайнатилди.



Сумалак сайли тонгача давом этди. Тадбирда туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари, вилоят Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари М.Ғаниевлар ҳам иштирок этишди.

Шунингдек, байрам тадбирига ташриф буюрган истеъдодли хонанадаларнинг миллий куй ва қўшиқлари байрам шукуҳини янада кўтарди. 


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram