Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 24 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2022-03-14 20:15:47    105

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун 14-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқув жараёнлари ҳамда қўшимча фан тўгараклари фаолияти билан танишди. Таълим муассасалари битирувчиларини олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида ўқувчиларни қизиқишларига асосан қўшимча дарс машғулотлари ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.

28-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлган туман раҳбари болажонларга қулай шарт-шароитлар яратиш, санитария-гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан ўзининг тегишли кўрсатмаларини берди.



Сектор раҳбари туман Тиббиёт билашмаси тасарруфидаги “Ғиштмон” қишлоқ врачлик пунктида бўлиб, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда коронавирус касаллигига қарши вакцина билан эмлаш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Масъул раҳбарларга аҳолини коронавирус касаллигига қарши вакцина билан эмлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.



Шунингдек, тумандаги мавжуд боғ майдонларидан самарали фойдаланиш, баҳорги агротехника тадбирларини бажарилиши ҳамда боғ қатор ораларига сабзавот ва полиз экинлари жойлаштириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишган туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга боғлардан самарали фойдаланиш, баҳорги агротехника тадбирларини бажарилиши ҳамда боғ қатор ораларига сабзавот ва полиз экинларини белгиланган тартиб асосида жойлаштириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram