Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 26 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАЖБУРИЯТИНИ УНУТГАН ОТА ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛДИ

×

 2022-03-09 09:15:06    119

PDF юклаш
Чоп этиш



Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органларида жорий йилнинг февраль-март ойлари «Алимент ундируви ойлиги» деб эълон қилингани муносабати билан бу борадаги ишлар қизғин тус олди.

Бюронинг биргина Қўштепа тумани бўлими иш юритувида 1100 тадан ортиқ алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари мавжуд. Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 2021 йил 8 февралдаги суд буйруғига асосан Хумдон МФЙ, Бахт кўчасида яшовчи М.М.дан фуқаро Ш.М. фойдасига 2 нафар вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. 

Оталик мажбуриятини бажаришдан бўйин товлаган қарздор М.М. бир йил мобайнида жами 9.162.945 сўмлик алимент пулларини тўламагани учун Жиноят ишлари бўйича Қўштепа тумани судининг 2022 йил 4 мартдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси 1-қисмидаги ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. 

Жигарбандларига нисбатан оталик ҳиссиёти уйғониши ва қалб «кўзи» очилиши учун М.М.га бу муддат етарли бўлса керак, деб умид қиламиз.

Акс ҳолда, бу каби хатти-ҳаракатлар келгусида уни жиноят «эшиги» томон етаклаши мумкин. 


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram