Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 25 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КАТТАБОЛТАКЎЛДА “ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ” ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-03-03 20:18:11    137

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани Ёшлар ишлари агентлиги ва Каттаболтакўл маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият кўрсатиб келаётган ёшлар етакчисининг ташаббуси билан ушбу ҳудудда “Ёшлар фестивали” бўлиб ўтди.





Тадбир давомида “Саломатлик сари 5000 қадам” юриш марафони, эрталабки бадантарбия машқлари, спортнинг “Мини футбол” тури бўйича ўғил болалар ўртасида туман ҳокими кубоги, “Волейбол” бўйича хотин-қизлар ўртасида туман прокурори кубоги, стол тенниси ва шахмат-шашка бўйича ДСИ бошлиғи кубоги, арқон тортиш ва тош кўтариш мусобақаси, “Қувноқ стартлар” (Ёзги биатлон), “Заковат” интелектуал ўйини ИИБ бошлиғи кубоги учун, шунингдек, “Уч авлод учрашуви”, тасвирий ишланмалар кўргазмаси, вилоят ИИБ кинологлар бўлими ҳамда Миллий гвардия вилоят бошқармаси махсус бўлими хизмачиларининг қўл жанги чиқишлари, “Ёш ошпазлар” кўрик танлови, маҳалладаги ёш болалар ўртасида “Варрак учириш” сайли, “Кураш” мусобақаси, “Сумалак” сайли каби 15 турдаги маънавий-маърифий беллашувлар ва спорт мусобоқалари бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда тумандаги сектор раҳбарлари ҳамда ДХХ Марғилон шаҳар бўлими бошлиғи Ш.Хатамовлар иштирок этишди.




Тадбир давомида тадбиркор ва ҳунармандларнинг маҳсулотлари кўргазмаси, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ҳам ўтказилди.




Шунингдек, санъаткорларнинг чиқишлари тадбир қатнашчиларига кўтаринки кайфият улашди.







Фестевал якунида сектор раҳбарлари иштирокида ғолибликни қўлга киритган жамоалар ҳамда спортчиларга кубоклар, дипломлар ҳамда эсдалик совғалар топширилди. 


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram