Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 21 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА

×

 2021-06-28 23:38:56    98

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков туман Халқ таълими бўлимига қарашли 34-умумтаълим мактабида бўлиб, муассасада Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига ҳамда янги ўқув йилига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Муассасада мавжуд муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


Туман раҳбари Тиббиёт бирлашмасига қарашли “Солижонобод” шифокор хизмат уйида бўлиб, муассасада аҳолига яратилган шарт-шароитлар ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш сифати билан танишиб, масъул ташкилот раҳбарларига тегишли топшириқлар берди.

Туман ҳокими раҳбарлигида Қамиштепа маҳалла фуқаролар йиғинида “Темир дафтари”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ҳамда ҳудуддаги ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ғалладан бўшаган майдонлардан такрорий экин учун ер майдонлари ажратиб берилди.

Туманда 2021 йил ҳосили учун етиштирилган ғалла ҳосилини нес-нобуд қилмай йиғиштириб олиш ҳамда белгиланган режани бажарилиши юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида туман ҳокими ғалла ўрилаётган ер майдонларида бўлди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга ғалла ўрими олиб борилаётган майдонларда ёнғин хавсизлиги ва ғаллани талон-тарож этилишининг олдини олиш ҳамда давлат омборларига белгиланган тартибда етказиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram