Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ЁШЛИК” ФУТБОЛ ЖАМОАСИ ВИЛОЯТ БИРИНЧИЛИГИДА ҚАТНАШИШ УЧУН ПУХТА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРМОҚДА

×

 2021-04-21 12:25:15    132

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманида профессионал футболни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратилди. Туманда ҳудудий биринчиликларда иштирок этувчи футбол жамоаси шакиллантирилган ва мусобақаларни ўтказишга мос марказий стадион ҳам мавжуд.


Туманимизда ташкил этилган “Ёшлик” футбол жамоаси вилоят биринчилигида қатнашиш учун пухта тайёргарлик кўрмоқда. Айни кунларда жамоа аъзолари аҳиллик ва бирдамлик билан машғулотларни олиб бормоқдалар.



Бугун туман ҳокими И.Новиков марказий ўйингоҳда машғулот олиб бораётган, “Ёшлик” футбол жамоаси аъзолари ва уларнинг мураббийлари билан учрашди. Футболчиларимиз билан самимий суҳбатлашиб уларнинг олдиндаги мақсад ва режалари билан танишди.


Туманда профессионал футболни ривожлантириш ва зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида жамоа учун маҳаллий бюджет маблағларидан 10 миллион сўм ажратилиб 20 дона футбол тўпи, уй ва мехмон ўйинлари учун 20 тадан жами 40 та форма ва машғулот ўтказиш учун 40 дона махсус жиҳозлар сотиб олинди.


Туман раҳбари “Ёшлик” футбол жамоаси аъзоларига футбол тўпи, форма ва машғулот ўтказиш учун махсус жиҳозларни топширди. Жамоа аъзоларига эса бўлажак ўйинларда омад тилаб, ўзининг самимий тилакларини билдирди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram