Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 54 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА

×

 2021-03-30 20:46:13    104

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун туман халқ таълими бўлимига қарашли 3-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқув жараёнлари ҳамда қўшимча фан тўгараклар фаолияти билан танишди. Туман ҳокими томонидан таълим муассасалари битирувчиларини олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида ўқувчиларни қизиқишларига асосан қўшимча дарс машғулотлари ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди. Шунингдек, туман ҳокими 15-умумтаълим мактабида ҳам бўлди. Мактабнинг ўқувчи қизларидан иборат спортнинг баскетбол тури бўйича вилоят жамоасига туман ҳокимлиги томонидан ажратилган спорт формалари ҳамда анжомлари тантанали равишда топширилди.


Туман 45-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлган туман ҳокими муассасада болажонларга қулай шарт-шароитлар яратиш, санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.


И.Новиков Хумдон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Зеро факс” масъулияти чекланган жамияти томонидан гидропоника усулида ташкил этилган иссиқхонада бўлди. Тадбиркорга бу ерда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини ошириш, экспортни йўлга қўйиш ҳамда фаолиятини кенгайтириш ҳисобига янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан тегишли таклифлар берилди.

Шунингдек, сектор раҳбари 1 ва 2-сектор ҳудудларида фаолият кўрсатиб келаётган фермер хўжаликлари томонидан 2021 йил ҳосили учун экилган ғалла майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларни бажарилиши ҳамда чигит экиш ишларини белгиланган муддатларда сифатли ўтказилишини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига чигит экиш мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш ҳамда ғалла парвариши бўйича амалга оширилаётган ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram