Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТАНЛОВ

×

 2021-03-29 20:13:38    100

PDF юклаш
Чоп этиш



САРДОРЛАР БЕЛЛАШГАНДА

Бугун Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ташаббуси билан “Йил сардори” танловининг сектор босқичи бўлиб ўтди.

Иқтидорли болаларни аниқлаш, уларнинг истеъдодларини намоён қилишларига имконият яратиш ва қўллаб-қувватлаш, ёш авлоднинг маданий савиясини юксалтириш ва миллий санъат анъаналари ҳамда йўналишларини сақлаб қолиш, ривожлантириш ва давом эттириш мақсадида бўлиб ўтган “Йил сардори” танлови Қўштепа туманидаги 4 та секторда ўтказилди.

Танлов юқори савияда, бахс ва мунозараларга бой бўлди. Якуний натижаларга кўра 1-сектор ҳудудидан 40-мактаб сардорлари, 2-сектор ҳудудидан 32 ва 50-мактаб сардорлари, 3-сектор ҳудудидан 16 ва 43-мактаб сардолари, 4-сектор ҳудудидан 30 ва 9-мактаб сардорлари туман босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.


Эслатиб ўтамиз танловнинг туман босқичи 30-март куни “Ёшлар марказида” бўлиб ўтади.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram