Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 48 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ТАБРИКНОМАСИ ВА СОВҒАЛАР ТОПШИРИЛДИ

×

 2021-03-19 19:34:56    136

PDF юклаш
Чоп этиш



Шарқона янги йилнинг бошланиши, меҳр-оқибат рамзи, бағрикенглик, саховат, тинчлик ва фаровонлик ифодаси, асл миллий, энг ардоқли байрам бўлмиш Наврўзи оламнинг ташрифи қалбларимизга олам-олам қувонч бахш этмоқда. Бугун байрам арафасида миллий қадриятларимиз давом эттирилиб ёши улуғлар, беморлар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олинмоқда.  


Бугун Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков Ғиштмон маҳалла фуқаролар йиғини Бадиш қишлоғида истиқомат қилувчи 111 баҳорни қаршилаган Холинса она Қўшақованинг хонадонида бўлиб, улуғ айём билан қутлади. Холинса онага вилоятимиз раҳбари йўллаган табрикномани ўқиб эшиттирди ва ҳокимликнинг совғаларини, озиқ овқат тўпламларини  топширди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram