Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 155 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЯХШИЛИК ҚИЛИШДАН ЧАРЧАМАЙЛИК!

×

 2020-04-03 16:08:47    603

PDF юклаш
Чоп этиш


Азал-азалдан бағрикенг, саҳоватпеша, ўзгалар оғирини енгил қилишни ўзимизнинг инсоний бурчимиз деб биладиган халқмиз. Йиллар давомида ушбу савобталаб юмушлар қадрият бўлиб келган. Бу анъана бугунги синовли кунларда янада муҳим аҳамият касб этмоқда. Синовли кунларда яхшилик ва эзгу амаллар янада кўпайиб, тадбиркорлар, саҳоватли инсонлар ҳайрли ташаббуслар билан чиқмоқдалар.

Бугун Қўштепа тумани ҳокими И. Новиков ва тумандаги саҳоватли инсонлар  яна бир ҳайрли ишга қўл урдилар.

Ҳозирги кунда коронавирус пандемияси дунё халқларини ташвишга солиб турган энг катта муаммо, десак муболаға бўлмайди. Қийинчилик, мусибат даври бизни янада жипслаша олишимизни кўрсатди. Халқимиз бу ҳам бир синов эканини яхши билади. Биз бундан тўғри сабоқ чиқариб, Аллоҳ таолонинг бизга берган саноқсиз неъматларини қадрлашимиз, шукр қилишимиз, қўлимизда борини яқинларимизга, айниқса, муҳтожларга ҳам улашишимиз зарурлигини англаб етмоқдамиз.

Бугун туман ҳокими И. Новиковнинг ташаббуси билан тумандаги саҳоватли инсонлар кўмагида ташкил этилган саҳоват карвонлари мавжуд 51 та маҳалла фуқаролар йиғинлари бўйлаб йўлга чиқиб, 549 та кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга меҳр-мурувват улашди.

Саҳоватпеша ҳомийларимизнинг икромлари кириб борган ҳар бир хонадон эгалари ҳам ушбу эзгуликка ўз вақтида жавоб қайтаришиб, дуога қўл очдилар. Ушбу ҳайрли ишларни бошида турганларга миннатдорчилик билдиришиб, ғамсиз-дардсиз осуда ҳаётимизга тезроқ қайтишимизни Аллоҳдан сўрадилар.

Маълумот учун: бугун Қўштепа туманидаги кам таъминланган, эҳтиёжманд 549 та хонадонга 16,1 тонна ун, 1,8 тонна ўсимлик ёғи, 5,5 тонна сабзи, 40 қути тухум, 250 килограмм картошка, 250 килограмм пиёз, 180 килограмм макарон ва 280 килограмм гуруч озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати