Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Тадбиркорлар муаммолари тезкор ва самарали ҳал этилмоқда
2019-10-11 19:36:18 281
2019 йил 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда тадбиркорлар мурожаатлари ўрганилди.
Қўштепа туманида фаолият кўрсатаётган "FRUKTI YAGODI DOLINI" МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси жорий йилда "KRISTAL FIYIN INDUSTRY" қўшма корхонаси билан ҳамкорликда қиймати 1 млн. долларлик лойиҳа амалга оширилиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини узоқ муддатли сақлашга қаратилган замонавий совутиш тизимига эга иншоотлар август ойида фойдаланишга топширилди.
Бугунги кунда Германия давлати билан экспорт шартномалари тузилган бўлиб, экспортни амалга ошириш учун қўшимча маблағ талаб этилади. Ушбу масала юзасидан тадбиркор Х.Мамадалиев "Узсаноат қурилишбанк" Фарғона вилояти ҳудудий филиалига мурожаат қилади ҳамда 1,5 млрд сўм банк кредити олиш учун тегишли тартибда ҳужжатларни тайёрлаб ўз муддатида тақдим этади. Лекин, ушбу банк муассасаси томонидан кредит ажратилмасдан, тадбиркор мурожаати қаноатлантирилмай пайсалга солиб келинган.
Бундай ҳолат тадбиркорлик фаолиятига салбий таъсир ўтказиб, шартномада белгиланган талабларни бажаришига жиддий тўсқинлик қилмоқда. Шу муносабат билан корхона раҳбари Х.Мамадалиев юқорида қайд этилган масала юзасидан амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Қўштепа туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Б.Таниқулов ушбу мурожаат юзасидан ўз муносабатини билдириб, кўтарилган масалани ҳал этиш бўйича зарурий чора тадбирлар кўрилишини маълум қилди.
Қўштепа тумани Бош вазир қабулхонаси ахборот хизмати