Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Аҳолини рўйхатга олиш - муҳим вазифа
2019-10-10 15:25:20 333
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ республикамизда иктисодий ва ижтимоий маълумотлар аниқлигини таъминлаш ва аҳолининг ёши, жинси, миллий таркиби, маълумот даражаси, никоҳ ҳолати, бандлиги ва бошка таснифлари ҳақидаги маълумотларни умумлаштириш мақсадида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш белгиланди. Фармон ижроси юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Хўш, аҳолини рўйхатга олиш тадбири иқтисодий жиҳатдан бизга нима беради?
Биринчидан, аҳолини рўйхатга олиш меҳнат ва уй-жой бозорларини режалаштириш, республика бюджетини тузиш, транспорт сиёсатини юритиш электрэнергетика, ижтимоий таъминот, соғликни сақлаш ва таълим сохалари, тип ва диний сиёсат масалаларида жуда муҳим аҳамиятта эга. Бир сўз билан айтганда, қайси соҳада бўлмасин, келажакни башорат қилиш зарур бўлган ҳолларда аҳолини рўйхатга олиш натижаларисиз иш тутиб бўлмайди.
Иккинчидан, ундан аҳоли жон бошига макроиқтисодий кўрсаткичларни (ялпи ички маҳсулот, аҳоли даромадлари, саноат маҳсулоти ҳажми, истеъмол маҳсулотлари ҳажми, аҳолига кўрсатиладиган хизматлар ҳажми, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари) ҳисоблашда фойдаланилади.
Учинчидан, аҳоли рўйхати республика ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлиги. аёллар аа болалар саломатлигини яхшилаш ҳамда оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича манзилли дастурларни ишлаб чиқишда ахборот манбаи сифатида хизмат қилади.
Тўртинчидан, мазкур маълумот аҳоли пунктларининг инфратузилмасини яхшилашда, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ва жойлаштириш бўйича қисқа, ўрта ва узок, муддатли дастурларни ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этади.
Шунингдек, бундай маълумотлар илм-фан ва жамиятни ахборот билан таъминлаш учун ҳам зарур.
Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясига мувофиқ аҳолини рўйхатга олиш тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ ҳаражатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига молиялаштирилади.
Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга, унинг материалларини қайта ишлашга, натижаларини олиш ва эълон қилишга жалб этилган ходимларнинг меҳнатига хақ тўлаш махсус ишлаб чиқилган ва тасдиқланган нормативлар асосида амалга оширилади.
Бундан ташқари, ҳозирги кунда 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш бўйича БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси, Статистика комиссияси ҳамда Европа иқтисодий комиссияси билан ҳам ташкилий, услубий ва молиявий жиҳатлар бўйича ҳамкорлик қилинмоқда.