Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 22 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Тадбиркорлар мурожаатлари кўриб чиқилмоқда

×

 2019-10-10 12:39:00    323

PDF юклаш
Чоп этиш


2019 йил 9 октябрь куни Қўштепа туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасида туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда тадбиркорлар қабул қилинди.

Қабул жараёнида "OlimjonFarm Medikal" МЧЖ раҳбари Ғ.Қаюмов дастурга асосан туман марказида фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, шунингдек, 60 та янги иш ўрни яратиш режалаштирилганлигини қайд этиб, бугунги фаолиятни бошлаш учун барча зарурий ускуна ва жиҳозлар олиб келиниб ўрнатилганлигини, шунингдек, ходимлар малака ошириш учун юборилиб, махсус сертификатлар олинганлиги маълум қилди. Лекин, фаолиятни бошлаш учун лицензия олиш учун тегишли талабларни бажариш зарурлигини айтиб, бунинг учун ишлаб чиқариш ҳудудида қўшимча қурилиш ишларини олиб борилишига тўғри келаётганлигини маълум қилди. Шунинг учун тадбиркор ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун банк кредити олишга мажбур бўлаётганлиги сабабли амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Якка тартибдаги тадбиркор У.Сиддиқов Қорақушчи МФЙ Боғимайдон кўчасида жойлашган бўштурган нотурар бинодан самарали фойдаланиш мақсадида умумий овқатланиш шахобчаси ташкил этиб, қўшимча иккита иш ўрни яратаётганлигини қайд этиб, ижара асосида қонуний тасарруф этиш мақсадида амалий кўмак сўраб мурожаат қилди.

Шунингдек, қабул жараёнида тадбиркорлар Б.Розиқов, К.Рахмонов, Ю.Мамадиёров, А.Абдулахатов ва бошқалар ҳам иштирок этиб, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ва қўшимча иш ўринлари яратиш мақсадида имтиёзли банк кредити ажратилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишди.

Қўштепа тумани ҳокимининг ўринбосари - туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Х.Ахмедов тадбиркорлик фаолиятини қўллаб қувватлаш, уларнинг қонуний талабларини тезкор ва самарали хал қилиш устувор вазифа эканлиги қайд этиб ўтди. Шунингдек, туманимизда тадбиркорлик муҳитини ривожлантириш, инвестицион жозибадорлигини оширишда тадбиркорларга ишончли кўмакдош бўлиш замон талаби эканлигини эътироф этди.

Қўштепа тумани Бош вазир қабулхонаси ахборот хизмати