Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 49 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Фарғона вилояти ҳокими кластер усулида пахта етиштиришга кўмаклашган тадбиркорнинг онасига “Малибу” совға қилди

×

 2019-10-10 12:14:50    426

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти ҳокими Ш. Ғаниев Қўштепа туманидаги “FERGANA GLOBAL TEXTILE” МЧЖ раҳбари Мўминжон Раззоқовнинг онаси Ҳовахон Мадаминовага ватанимиз равнақи, халқ фаровонлиги йўлида фидойилик кўрсатган фарзанд тарбиялагани учун ташаккурнома билдирди ва “Малибу” автомашинасини совға қилди.

Қўштепа тумани пахта тайёрлаш йиллик режасини мамлакатда биринчилардан бажарганлиги ҳақида аввал хабар берган эдик.

Туман деҳқонлари бугунгача режадаги 19900 тонна ўрнига 21700 тоннадан зиёд пахта хирмонини уюшга эришдилар. Бунда “FERGANA GLOBAL TEXTILE” МЧЖ, шахсан унинг раҳбари Мўминжон Раззоқовнинг ҳиссаси катта. Кластер усулида пахта етиштирган қўштепалик деҳқонни “FERGANA GLOBAL TEXTILE” МЧЖ эрта баҳордан зарур техник воситалар, етарли миқдорда кимёвий ва минерал ўғит, биологик ишлов бериш воситалари билан ўз вақтида таъминлаб турди.

Агар илгари фермер хўжаликлари иш юритишда банк кредитига боғлиқ бўлган бўлса энди бу вазифани кластер ташкилотчиси ўз зиммасига олди. Айниқса, етиштирган пахтани йиғиб териб олиш чоғида юксак ташкилотчилик кўрсатди. Кунлик иш ҳақи тўлаш тизими ташкил этилди. Натижада гарчи Қўштепа тумани бугунгача режани 110 фоизга бажарган бўлсада, даладаги ҳосилни тўлиқ йиғиб олгач, яна камида 10 фоизлик ўсишга эришиши кутиляпти.

Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати