Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Туман ҳокимининг туман ҳудудидаги "4Н859-Қумтепа-Болтакўл-Мехнатобод автомобил йўлида ҳаракат хавфсизлигини тартибга солиш тўғрисида"ги қарори имзоланди.
2019-10-03 10:05:21 310
2019 йил «30» сентябрь № 4748 Лангар қишлоғи
Туман ҳудудидаги 4Н859-Қумтепа-Болтакўл-Мехнатобод автомобил йўлида ҳаракат хавфсизлигини тартибга солиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 10.04.2013 йилдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги ЎРҚ-348-сонли янги таҳрирдаги Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг 02.10.2007 йилдаги “Автомобиль йўллар тўғрисида”ги ЎРҚ-117-сонли Қонунинг 7-моддасига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5-августдаги “Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 169-сонли қарорига ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 6, 25-моддаларига асосан
КАРОР КИЛАМАН:
1. Қўштепа туман Ички ишлар бўлимининг 2019 йил 14 август кунги 40/2751-сонли хати маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Туман Ички ишлар бўлими бошлиғи (С.Абдуллаев) ва туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси (Ш.Умурзақов)га:
4Н859-Қумтепа-Болтакўл-Мехнатобод автомобил йўлининг 1 км. дан
11 км. гача бўлган масофада Қамиштепа маҳалла фуқаролар йиғинидан Бўстон маҳалла фуқаролар йиғинигача бўлган ҳудудга белгиланган тартибда транспорт воситасини ўқига тушадиган оғирлик чекловчи 3.12 йўл белгисини ўрнатиш ва ушбу йўналишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашни назорат қилиш вазифаси юклатилсин.
3. Мазкур қарор “Истиқбол йўли” газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилсин.
4. Қарор оммавий ахборот воситаларида расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Б.Қурбонов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими И.Новиков.