Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Қўштепа тумани статистика бўлими Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш моҳияти, мақсадлари ва тамойиллари мавзусида давра суҳбати ўтказди.
2019-10-02 14:13:24 383
Қўштепа туманида 2019 йил 2 октябрь куни маҳалла жамоат фонди билан биргаликда ПФ-5655-сон Фармонига мувофиқ маҳалла жамоат фондида давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатида Қўштепа тумани статистика бўлими бош мутахассиси сўзга чиқиб, 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш бўйича ўз тушунчаларини гапириб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш консепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПФ-5655-сон Фармонига мувофиқ республикамизда 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш белгиланди. Бундай маълумотлар ижтимоий-иқтисодий жараёнларни олдиндан баҳолаш, бандлик соҳасидаги сиёсатни белгилаш, ижтимоий сиёсат ва аҳоли саломатлиги бўйича дастурларни яратишда, шунингдек, давлат ҳокимияти органларининг вазифаларини бажариши, илм-фан ва жамиятни ахборот билан таъминлаш учун зарурлигини таъкидлаб ўтди.
Қўштепа тумани статистика бўлими бош мутахассиси A.Aшуров