Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 43 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Қўштепа тумани биринчилардан бўлиб пахта режасини бажарди

×

 2019-10-02 09:18:57    336

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан жорий қилинган пахта хомашёсини етиштириш ва қайта ишлашнинг замонавий шакли – кластер тизими ўзининг ижобий самарасини беришни бошлади. Яъни пахта етиштирувчи ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи субъектлар ўртасида яқин ҳамкорлик ва кооперация алоқалари босқичма-босқич йўлга қўйилиб, уларнинг ўз меҳнатидан манфаатдорлиги ошмоқда. Ўтган йилда Риштон туманида “Rus-Oʻzbek teks” масъулияти чекланган жамиятида инновацион лойиҳа асосида пахта етиштиришда биринчи марта кластер усули қўлланилиб, юқори ҳосил олинди. Жорий йилда эса вилоятдаги 9 та туманда пахта-тўқимачилик кластери ташкил этилиб, фермер хўжаликлари билан шартнома тузган.

Қўштепа туманида “Fergana Global textile” масъулияти чекланган жамияти томонидан 7 минг 240 гектар майдонда биринчи марта кластер асосида пахта етиштирилди. Туман пахтакорлари давлатга 19 минг 900 тонна пахта топшириб, шартномавий режани уддалашди. 165 та фермер хўжалиги билан шартнома тузилган бўлиб, уларнинг аксарияти пахта режасини ортиғи билан бажарди. “Ваҳобжон Абдуллажон ўғли”, “Турдалиев Мадамин”, “Рустам Равшанов ери”, “Абдурашид замин гавҳари”, “Насибахон Ҳабибахон файзли ери”, “Сойибжон Абдужаббор замини”, “Абдасхон ота”, “Роввот замин файзи, “Иброҳимжон Маъруфжон файзи”, “Донишманд” каби фермер хўжаликларининг ҳосилдорлиги 45 центнердан ошди.

–Бугунги кунда бошқа соҳалар каби қишлоқ хўжалигида чуқур қайта ишлашни ва саноатни ривожлантиришга муҳим эътибор қаратилмоқда, – дейди “Fergana Global textile” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Мўминжон Раззоқов. – Хусусан, Президентимиз ташаббуси билан пахта-тўқимачилик кластерларининг ташкил этилиши ҳам аграр соҳа тараққиётига хизмат қилмоқда. Илгари корхонамиз фақат калава ип ишлаб чиқариш билан шуғулланарди. Бугун эса пахта етиштиришдан бошлаб то уни қайта ишлаб, тайёр маҳсулотгача бўлган жараённи қамраб олмоқдамиз. Албатта бу биз ва фермер хўжаликлари учун ҳам манфаатли бўлмоқда. Иш ҳақлари, пахта терими пуллари ўз вақтида берилмоқда.

Мавсумда теримчиларнинг моддий манфаатдорлиги оширилгани, аниқроғи, терилган бир кило пахта учун аввал 1 000 сўмдан, сўнгра 1 200 сўм тўлангани муҳим рағбат бўлди. Пахтакорларнинг юксак зафари катта шодиёна сифатида нишонланмоқда.Тадбирларда илғор фермер хўжаликлари ва теримчилар муносиб рағбатлантирилди. Санъаткорларнинг дилрабо куй-қўшиқлари теримчиларга янада куч ғайрат бағишлади.

 


Маъсуджон Сулаймонов, М. Қодиров (сурат), ЎзА