Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгашининг олтмиш саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.
2019-09-30 21:17:08 325
Сайловлар - демократик ҳуқуқий давлатнинг узвий белгиси, халқнинг ўз хоҳиш - иродасини эркин ифода этишининг, фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришда фаол иштирокининг асосий шаклидир.
Ўзбекистонда амалга оширилган изчил ислоҳотлар натижасида демократик талабларга ва умумэътироф этилган халқаро стандартларга жавоб берадиган, фуқароларнинг давлат ҳокимияти вакиллик органларига эркин сайлаш ва сайланишга оид конституциявий ҳуқуқий кафолатларини таъминлайдиган миллий сайлов тизими яратилди.
Сайловларнинг қонун талабларига тўла мувофиқ равишда очиқлик ва ошкоралик асосида ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминлайдиган сайлов комиссияларининг мустақил тизимга амал қилиши миллий сайлов тизимининг энг муҳим хусусияти ҳисобланади.
Бўлажак сайловлар жамиятни янада эркинлаштириш ва демократлаштириш жараёнидаги батамом янги шароитларда ўтказилади. Боиси бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиёти мустаҳкам ва барқарор ривожланиш босқичига кўтарилган бўлса, аҳолининг турмуш фаровонлиги ва ҳаёт даражаси ҳам шунга яраша юксалиб, мамлакатимиз халқаро майдонда ўз муносиб ўрнига эга бўлмоқда.
Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 20 сентябрь кунги 944-сонли қарорига мувофиқ, 2019 йил 22 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови куни деб белгиланди.
Халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгашининг олтмиш саккизинчи сессиясида халқ депутатлари Қўштепа тумани кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси таркибини тасдиқлаш, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 20 сентябрь кунги 944-сонли қарори тўғрисида ва бошқа масалалар кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.