Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 39 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

«Yoshlar-kelajagimiz» жамғармаси туман филиали, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамкорлигида “Махбубахон оилавий қувончи” нодавлат мактабгача таълим муассасасига бизнес саёхат уюштирилди

×

 2019-09-27 17:11:26    256

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йилнинг 27 – сентябрь куни Қўштепа тумани ҳокимлиги, «Yoshlar-kelajagimiz» жамғармаси туман филиали, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамкорлигида “Бандлик, тадбиркорлик ва волонтёрлик хафталиги” доирасида ёшларни тадбиркорлик фаолиятига қизиқтириш, уларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоя ва лойиҳаларини қўллаб – қувватлаш, ишсиз ёшларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш мақсадида «Yoshlar-kelajagimiz» жамғармаси Қўштепа туман филиали томонидан имтиёзли кредит маблағларини олиб фаолиятини йўлга қўйган “Махбубахон оилавий қувончи” нодавлат мактабгача таълим муассасасига бизнес саёхат уюштирилди. Бизнес саёхатда туманимиз худудидаги 5 нафар ишсиз ёшлар ҳамда тадбиркорликка қизиқувчи 20 нафар ёшларимиз иштирок этишди.

Саёхат давомида “Махбубахон оилавий қувончи” нодавлат мактабгача таълим муассасаси иш фаолияти, хозирги кунда ёшларимизга хусусан ёш авлодларимизга бўлаётган эътибор, тадбиркорлик қилиш учун мавжуд имкониятлар, мактабгача таълим сохасида бўлаётган янгиликлар, жажжи болажаонларимиз учун яратилган шароитлар, янги битказилиб, замонавий тарзда жиҳозланётган ушбу муассаса иш фаолияти билан танишиб чиқдилар. Худди шу куннинг ўзидаёқ 3 нафар ёш қизларимиз ушбу муассасага ўз мутахассисликлари бўйича ишга жойландилар.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши бош мутахассиси 

Рахмонбердиев Шохрух Ўктамали ўғли