Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Қўштепа туман ҳокимининг 2019 йил 25 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасида навбатдаги қабули ўтказилди
2019-09-26 08:33:37 309
2019 йил 25 сентябр куни Қўштепа туман ҳокими И.В.Новиковнинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасида навбатдаги қабули ўтказилди.
Қабулда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Фарғона вилоят Қўштепа туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири, туман ИИБ бошлиғи, тумандаги ташкилот раҳбарлари ҳамда туманда тадбиркорлик фаолиятини юритаётган жисмоний ва юридик шахслар иштирок этишди.
Қабул жараёнида "DILSHOD SHOX FAYZ BARAKA" хусусий корхонаси раҳбари Д.Набиев томонидан туманда хусусий болалар боғчаси очиш мақсадида туманда бўш турган бино ёки жой ажратилиши сўраб мурожаат қилди. Шунингдек, "SHAMSHODBEK UNIVERSAL STROY" МЧЖ раҳбари Л.Сайдмуродов ҳам ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун туманда бўш турган бинолардан фойдаланишни сўради.
И.Ортиқов полизчилик ва сабзавотчилик йўналишида фермер хўжалигини ташкил этиш ва ер ажратилишида амалий ёрдам берилишини сўраб мурожаат қилди.
Қўштепа туман ҳокими тадбиркорларнинг мурожаатларида кўтарилган масалалар юзасидан туман ташкилотлари раҳбарларига қонунда белгиланган тартибда бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар бериб, топшириқлар бериб, бугунги кунда тадбиркорликни ривожлантиришда барча раҳбарлар масъул эканлиги таъкидлади.
Шунингдек, ушбу мурожаатларни ижросини назорат қилиш юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.