Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 25 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Моддий таъминот пулларини ўз вақтида тўламаган отага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

×

 2019-09-25 16:59:27    230

PDF юклаш
Чоп этиш


Моддий таъминот пулларини ўз вақтида тўламаган отага нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

 Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 04.10.2013 йилдаги ижро ҳужжатига асосан, Қўштепа тумани, Янгиариқ МФЙ, Янгибўстон кўчаси, рақамсиз уйда яшовчи фуқаро Абдуллаев Мансурбек Мўминжоновичдан ундирувчи Абдурахимова Гулнора Хабибуллоевна фойдасига уч нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун ҳар ойда иш ҳақи ва бошқа даромадининг ½ қисм миқдорида алимент ундирилиши белгиланган бўлиб, қарздор М.М.Абдуллаев 2013 йил октябрь ойидан 2019 йил март ойига қадар суд томонидан белгиланган алимент тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 140-моддасига кўра, агар алимент тўлаш шарт бўлган шахс, алимент тўлаши белгиланган даврда ишламаган ёки даромадини тасдиқловчи ҳужжат тақдим қилмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтдаги амалда бўлган ўртача ойлик иш ҳақи ҳисобидан ҳисоблаб чиқилиши кўрсатилган. Давлат ижрочисининг алимент қарзини ҳисоблаш тўғрисидаги қарорига асосан, қарздор М.М.Абдуллаевнинг 01.03.2019 йил ҳолатига 65 ойлик алимент қарзи ўртача ойлик иш ҳақи хисобида ҳисобланганда уни қарзи 50 962 665 сўмни ташкил қилган.

Шунингдек, Қўштепа туман маъмурий судининг 2019 йил 14 январь кунги қарорига кўра қарздор М.М.Абдуллаевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинланган бўлсада, бундан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан қасддан бўйин товлаб келган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.М.Абдуллаевнинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжудлигини инобатга олиниб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

 Мажбурий ижро бюроси Қўштепа тумани

бўлими бошлиғи ўринбосари  У.О.Мелиев